Совуқдан кейин яна илиқлик Ўзбекистонга келади

Ўзбекистонда кутилмаган ва кескин совуқдан кейин яна илиқ кунлар келади.

Ўзгидромет маълумотларига кўра, 25 октябрдан бошлаб куннинг ўртача ҳарорати яна +20° дан, кечаси +8° дан юқори бўлади.

Бироқ, 28 октябрдан бошлаб ҳаво ҳарорати яна пасайиши кутилмоқда ва ёғингарчилик ҳам кутилмоқда. 28 октябр куни кундузи +9° илиқ, кечаси эса +1° дан юқори бўлади.