Куни кеча депутатлар биринчи ўқишда ҳайдовчининг суғурта полиси бўлмаса, автоуловни тўхтаб туриш жойига қўйишни бекор қилувчи қонун лойиҳасини кўриб чиқдилар.
Ҳужжат Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 291-моддасига ўзгартириш киритишни назарда тутади.
Депутатлар томонидан олиб борилган тадқиқотлар шуни кўрсатдики, хорижий давлатларда, хусусан Германия, Англия, Россия Федерацияси, Белоруссия ва АҚШнинг бир қатор штатларида фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурталаш бўйича суғурта полиси йуқлиги учун маъмурий жарималар мавжуд, шу билан бирга автомобиллар жарима майдончасига жўнатилмайди.
Қабул қилишдан олдин қонун лойиҳаси парламентнинг қуйи палатасида учта ўқишдан ўтиши керак, кейин сенаторлар томонидан маъқулланади ва давлат раҳбари томонидан имзоланади.