Сурхондарёда ўрмонларни қайта тиклаш бўйича тадбирлар инновацион молиявий ечимлар билан инсонпарварлик эҳтиёжларини қўллаб-қувватлайди

Табиий ресурслар вазирлиги БМТ Тараққиёт дастури, БМТнинг Қочқинлар бўйича Олий комиссарлиги ва БМТ ЕИК билан биргаликда Сурхондарё вилоятидаги ўрмонларни қайта тиклаш тадбирлари орқали инсонпарварлик эҳтиёжларини фаол қўллаб-қувватламоқда.

Табиий ресурслар вазирлиги, БМТ Тараққиёт дастури, БМТ ЕИК ва БМТ ЕИК делегатлари «Ўзбекистон Республикасининг Яшил Макон ташаббусини амалга оширишни қўллаб-қувватлаш учун бош режалаштириш ва молиялаштиришнинг инновацион ечимлари» ўрмонларни кўпайтириш лойиҳаси натижаларини текшириш мақсадида Сурхондарё вилоятига ташриф буюрдилар. Афғонистонлик қочқинлар ва Ўзбекистоннинг ижтимоий ҳимояга муҳтож гуруҳлари «иш учун нақд пул» каби турли тўлов механизмларидан фойдаланган ҳолда ўрмонларни қайта тиклаш ишларига жалб этилган.

Ушбу лойиҳа чанг бўронлари ва бошқа экологик муаммолардан азият чекаётган Сурхондарё вилоятининг экологик барқарорлигини оширишга қаратилган бўлиб, ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини қўллаб-қувватлайди.

БМТ Қочқинлар бўйича Олий комиссарлигининг Марказий Осиёдаги вакили Ханс Фридрих Шоддер маҳаллий аҳоли ва кўчирилган одамларга таъсир кўрсатаётган иқлим ўзгаришига қарши курашда барча манфаатдор томонларнинг ҳамкорлиги муҳимлигини таъкидлади.

Ташриф давомида делегатлар маҳаллий ҳокимият вакиллари ва бошқа ҳамкорлар билан эришилган натижалар ва лойиҳа барқарорлигини таъминлаш бўйича қабул қилинган қарорларни ҳам муҳокама қилдилар, Жарқўрғонва Термиз туманидаги ўрмонзорлар майдонида «Янги Ўзбекистон» турар-жой массиви атрофидаги яшил ҳудуднинг очилиш маросимида иштирок этдилар.

Ташриф якунида маҳаллий тадбиркорлар билан суҳбат ўтказилиб, уларда Яшил Макон учун инновацион молиялаштириш воситаларини қўллаб-қувватлаш лойиҳаси доирасидаги инновацион бизнес имкониятлари муҳокама қилинди.