11 ноябр куни Самарқандда Туркий давлатлар ташкилоти (ТДТ) раҳбарларининг саммити бўлиб ўтди. Учрашув унумдорлиги келажакда ойдинлашади. Ғарб экспертларининг фикрича, ўтган воқеа Марказий Осиёнинг Москвадан қанчалик узоқлашганини кўрсатди.
Самарқанддаги учрашув 2022-йилда туркий халқларнинг муҳим сиёсий йиғилишига айланди ва Россия ва Ғарбдан қатъи назар, ТДТга аъзо давлатлар ўртасидаги мулоқот ва минтақавий ҳамкорликни янада ривожлантиришга ёрдам беради. Украинада давом этаётган уруш ва бунинг натижасида юзага келган иқтисодий ва энергетик инқирозлар кучли йирик ўйинчилар билан бир қаторда янги Марказий Осиё иттифоқининг тузилишини муқаррар қилади.
Туркия ва Озарбайжон Россия орқали ўтадиган йуналишларга муқобил савдо йуллари таклиф қилиб, минтақадаги ўз позицияларини мустаҳкамлашга муваффақ бўлди. Транскаспий транспорт йули, Ўрта коридор деб ҳам аталади. Ҳозирги босқичда денгизга чиқиш имкони бўлмаган Марказий Осиё минтақаси учун энг мақбул вариант сифатида кўрилган Ўрта йулак Каспий денгизи, Озарбайжон, Арманистон ва Туркия орқали Европа бозорига хавфсиз ва тезкор киришни таъминлайди.
Шу тариқа, Озарбайжон Президенти Илҳом Алиевнинг 2022-йилнинг июн ва сентабр ойларида Ўзбекистонга расмий ташрифлари Тошкент билан икки томонлама ҳамкорликни, айниқса, транзит йуналишидаги ҳамкорликни фаоллаштиришга уриниш бўлди. Умуман олганда, Алиевнинг икки ташрифи давомида 18 та ҳужжат, жумладан, мудофаа, транспорт, қишлоқ хўжалиги ва савдо соҳаларида икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш бўйича келишувлар имзоланди. Қозоғистон ва Туркманистондан фарқли равишда Каспий денгизига чиқиш имкони бўлмаган Ўзбекистон Туркия ва Европага экспорт қилиш учун минтақанинг асосий транзит йули бўлмиш Боку-Тбилиси-Карс темир йулига қўшилиш масаласини фаол кўриб чиқмоқда. Қолаверса, Боку Тошкент билан икки томонлама ҳамкорликни ривожлантирар экан, бир вақтнинг ўзида Туркия билан яқин ҳамкорликка йул очади.
Лекин ТДТда нафақат Ўзбекистон транспорт тизимини ривожлантиришнинг муқобил йулини кўрмоқда. Қозоғистон Ташкилот билан қатъий ҳамкорлик қилмоқда. Остона Озарбайжон давлат нефт компанияси билан йилига 1,5 миллион тонна Қозоғистон нефтини Боку-Тбилиси-Жайҳон нефт қувури орқали олиб кириш бўйича бир неча музокаралар олиб борди.
“Россиянинг Марказий Осиёдаги таъсирининг заифлашиши шароитида ТДТ тобора жозибадор бўлиб бормоқда ва кўпроқ минтақа давлатлари Ташкилот билан ҳамкорлик қилишга интилмоқда. ТДТга аъзо давлатларнинг бой табиий ресурсларга эгалиги ҳамда Шарқ ва Ғарб чорраҳасида қулай географик мавқега эга эканлиги иттифоқни жаҳон ҳамжамияти олдида нуфузли қилади. Туркий ташкилотга аъзо давлатлар қўшимча сармояларни жалб қилиш ҳамда Осиё ва Европа ўртасида янги энергия ва транзит марказларини яратиш салоҳиятини очиш имконини берадиган янги ташқи сиёсат дастурини ишлаб чиқишга интилмоқда”, – дейди Ғарб таҳлилчилари.