ТИВ: Ўзбекистон Республикасининг Харковдаги дипломатик ваколатхонаси автобусига снаряд парчаси зарар етказди

Бугун эрталаб Украина ИИВ матбуот хизмати ва маҳаллий аҳоли Харковнинг бир қанча туманлари ракеталардан ўққа тутилгани ҳақида хабар берган эди.

Ўзбекистоннинг Украинадаги элчиси Алишер Курмановнинг айтишича, эвакуация қилинган ўзбекистонликлар бўлган автобусга снаряд парчалари келиб тушган.

“Снаряд парчаси элчихонага тегишли дипломатик автобуснинг олд ойнаси ва ён ойналарини шикастлаган. Улар шрапнел тушганини айтишди”, — деди дипломат.

Унинг хулосасига кўра, вазият барқарорлашганидан кейин ўзбек диаспораси вакилларидан транспортни бошқа жойга олиб кетиш сўралади.

Ўзбекистон ТИВ расмий вакилининг сўзларига кўра, ўзбекистонликларнинг хавфсизлигини таъминлаш билан боғлиқ тезкор масалаларни ҳал этиш чоғида элчихонанинг тўхтаб турган микроавтобусига шрапнеллар отилган.

Ҳодиса оқибатида Ўзбекистон фуқаролари ва элчихона дипломатлари орасида жабрланганлар йўқ”, — дея хулоса қилди ТИВ вакили.