Тошкент ва Самарқанд Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигининг пойтахтларига айланади

2024-йилда Ўзбекистон пойтахти Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигининг ёшлар пойтахти, Самарқанд эса Ҳамдўстликнинг маданий пойтахти бўлади.

Бу ҳақда 14 апрел куни Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) Ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилишида маълум бўлди.

Учрашувда Ҳамдўстлик доирасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада фаоллаштириш, долзарб минтақавий ва халқаро муаммолар юзасидан конструктив фикр алмашилди.

Шунингдек, йиғилишда МДҲга аъзо давлатларнинг кўп босқичли Тивлараро маслаҳатлашувлари режаси ва 2022-йилда Ҳамдўстликка аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги шерикликни кенгайтириш бўйича ҳаракатлар дастури ижроси юзасидан ахборот тингланди.

Бундан ташқари, Ҳамдўстликка аъзо давлатларнинг Ҳукумат раҳбарлари кенгаши ва Давлат раҳбарлари кенгаши кўриб чиқиш учун киритилган ҳужжатлар лойиҳалари, жумладан, Самарқанд шаҳрини Ҳамдўстликнинг маданий пойтахти, Тошкент шаҳрини эса МДҲнинг 2024 йилги ёшлар пойтахти деб тасдиқланди.

МДҲ Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги мажлисини 2023-йил октабр ойида Бишкек шаҳрида ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинди.