Тошкент вилояти экология бошқармаси бошлиғи ишдан бўшатилди

Тошкент вилояти экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси фаолиятида тизимли ҳуқуқбузарликлар аниқланди.

16 декабр куни Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг навбатдаги йиғилишида фуқаролар мурожаатларига жавоб бериш қўмитасининг фаолияти танқидий таҳлил қилинди. Таҳлиллар натижасида 14 нафар ходимга танбеҳ бериш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Қайд этилишича, ҳудудлар шароитида энг кўп фуқаролар мурожаатлари Тошкент вилоятига тўғри келади. Жорий йилда унга 710 та мурожаат келиб тушган бўлса, уларнинг аксарияти ўз вақтида ҳал этилмаган.

Тошкент вилоятида экология соҳасидаги масалаларни кўриб чиқишда тизимли қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган бўлиб, бу биринчи навбатда бошқарма бошлиғининг мас’улиятсизлиги, шу муносабат билан Тошкент вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғининг Бахтиёр Жўраев эгаллаб турган лавозимидан озод этилди”, — дейилади хабарда.