Тошкентда 3 нафар туман ҳокими иш фаолиятини ёмон кўрсатгани учун жаримага тортилади

Ўзбекистон пойтахтининг учта тумани ҳокимларини ўз хизмат вазифаларини бажаришда қониқарсиз натижаларга эришгани учун жаримага тортишга қарор қилинди.

Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев тегишли қарор қабул қилди.

Ҳужжатда Шайхонтохур, Учтепа ва Сергели туманлари ҳокимлари қониқарсиз иш олиб боргани учун жаримага тортилиши айтилган. Қарор ижтимоий-иқтисодий ривожланиш рейтинги асосида қабул қилинди.

Меҳнат кодексига мувофиқ, меҳнат интизомини бузганлик учун иш берувчи ходимга қуйидаги интизомий жазо чораларини қўллашга ҳақли:

  • танбеҳ бериш;
  • ўртача ойлик иш ҳақининг ўттиз фоизидан кўп бўлмаган миқдорда жарима;

  • меҳнат шартномасини бекор қилиш.

Бундан ташқари, Миробод, Бектемир ва Янгихаёт туманлари ҳокимлари тақдирланади.