Ўзбекистон Республикасида Тошкент метрополитени кўтарилган йўл ўтказгичлари остида, айниқса, линиянинг Яшнобод тумани ҳудудидан ўтувчи, узунлиги 4 километр бўш жой мавжуд бўлган қисмида савдо ва хизмат кўрсатиш объектларини жойлаштириш имкониятлари кўриб чиқилди.
Бу ерда яшил майдонлар, автотураргоҳлар, воркоут зоналари, шунингдек, савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчалари ташкил этилиши мумкин.
Бунинг учун Берлиндаги баланд метро линияларининг ер ости бўшлиқларидан фойдаланиш тажрибаси ўрганилди.
Президентимиз барча хавфсизлик чораларини ҳисобга олган ҳолда аҳолига қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида ушбу томорқаларни участкаларга бўлиб, тадбиркорларга ижарага бериш бўйича кўрсатмалар берди.
Давлатимиз раҳбари, шунингдек, Янги Тошкент қурилишининг биринчи босқичида 60 минг аҳолига мўлжалланган кўп қаватли уйлар, давлат идораларининг маъмурий бинолари, истироҳат боғлари, ижтимоий-иқтисодий соҳа объектлари қурилиши режалаштирилганини таъкидлади.
Барча ишларни мувофиқлаштириш учун хорижий мегаполисларда урбанизация ва қурилиш тажрибасини ўрганувчи дирекция ташкил еэилди.
Янги Тошкентни қуриш консепцияси ишлаб чиқилиб, унинг асосида 5 та функция: маъмурий, хўжалик, таълим, тиббиёт ва маданият. Ушбу вазифаларга мувофиқ шаҳарда тегишли бошқармалар ва уларнинг муассасалари жойлаштирилади.
Тақдимот доирасида лойиҳа-қурилиш ишларининг «йўл харитаси» ҳақида ҳам маълумот берилди.
Бундай улкан лойиҳани амалга ошириш учун, биринчи навбатда, урбанизацияга замонавий ёндашувлар ва ақлли технологиялардан фойдаланган ҳолда ривожлантириладиган инфратузилмани тайёрлаш зарур.