Тошкентда хонадонлардан бирида ёнғин содир бўлди

13 сентабр куни эрталаб Тошкент шаҳрининг Янгихаёт тумани Чорбоғ маҳалласида жойлашган кўп қаватли уйда ёнғин содир бўлди.

Хонадонлардан бирида ёнғин содир бўлгани ҳақида ёнғин хавфсизлиги хизматига соат 06:10 да хабар қилинган. Воқеа жойига ёнғин-қутқарув гуруҳлари соат 06:14 да етиб келди ва 06:27 да ёнғинни тўлиқ ўчиришди.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабарига коʻра, бинонинг 30 квадрат метри ёнган. Ёнғин оқибатида хонадонда яшовчи фуқаро ҳалок бўлган. Ёнғин сабаблари ва етказилган зарар миқдори ўрганилмоқда.

Воқеа гувоҳларининг хабар беришича, сигарета билан ухлаб қолиши мумкин бўлган қария вафот этган.