Тошкентда самбо бўйича Жаҳон чемпионати бўлиб ўтади

Очиқ маълумот манбаларидан маълум бўлишича, самбо бўйича жаҳон чемпионати Москвадан Тошкентга кўчирилган. Мусобақалар шу йилнинг 11-15 ноябр кунлари бўлиб ўтади.

«Халқаро самбо федерацияси Ижроия қўмитаси аъзолари бугун 2021 йилги жаҳон чемпионати ўтказиладиган жойни аниқладилар, — деди РИА Новости-га ташкилот матбуот хизмати. — Ягона расмий ариза Ўзбекистон самбо федерациясидан келиб тушди ва у маъқулланди. Мусобақа Тошкентда 11-15 ноябр кунлари бўлиб ўтади. Бу янги вазн тоифаларида ўтказиладиган биринчи жаҳон чемпионати бўлади.»

Спортчилар 21 медаллар жамланмаси учун кураш олиб боришади — 14 спорт самбоси (еттита эркаклар ва аёллар) ва етти жанговар самбо (еркаклар ўртасида).

Дастлаб мусобақа Россияда 16-18 ноябр кунлари бўлиб ўтиши керак эди. Март ойида Бутунроссия самбо федерацияси FIAS ва Москва ҳокимиятига турнирни 2025 йилга қолдиришни сўраб мурожаат қилди.

Бутунроссия антидопинг агентлиги (ВАДА) санкциялари туфайли Россия 2022 йилгача йирик халқаро мусобақаларни ўтказа олмайди.