Тошкентдан Будапештга: Ўзбекистон ва Венгрия пойтахтлари ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновлар очилиши

Ўзбекистон Транспорт вазирлигида Венгрия делегацияси билан бўлиб ўтган учрашув якунида Тошкент ва Будапешт ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновлар очилиши еълон қилинди.

Учрашувда Ўзбекистон ва Венгрия пойтахтлари ўртасида йўловчи қатновларини ташкил этиш билан боғлиқ масалалар асосий муҳокама қилинди.

Транспорт вазири ўринбосари Жасурбек Чориев Венгриянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Гюла Ковач бошчилигидаги делегациянинг юқори мартабали вакиллари билан учрашув ўтказди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон резидент авиакомпаниялари вакиллари билан бўлиб ўтган учрашувда Ўзбекистон ва Венгрия пойтахтлари ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновларни очиш билан боғлиқ муҳим масалалар кўтарилди.