Туман ҳаётида иштирок этаётган фуқаролар компенсация тўловларини оладилар

Фаол иштирок этаётган фуқаролар коммунал хизматлар учун компенсация тўловларини оладилар.

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятида фаол иштирок этаётган фуқароларга коммунал хизматлар учун мажбурий тўловлар учун ҳар ой 150 000 сўм миқдорида компенсация тўловлари тўланади.

«Ҳуқуқий ахборот» телеканалининг хабар беришича, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятида фаол иштирок этаётган кўча ва хонадонлар раҳбарлари фаолияти самарадорлиги бир қатор асосий кўрсаткичлар бўйича баҳоланмоқда.

Уларнинг фаолиятини баҳолашда кўчада ёки ўзига бириктирилган хонадонларда камида 3 ой фаол бўлганлиги инобатга олиниб, мезонлар бўйича 70 баллдан юқори тўплаган тақдирда мукофот тўланади.

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятида фаол иштирок этаётган фуқароларни рағбатлантириш мақсадида Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг туман (шаҳар) бўлимлари орқали уларга ҳар ойда мажбурий тўловлар бўйича маҳаллий бюджетларнинг қўшимча манбалари ҳисобидан коммунал хизматлар компенсация тўловлари тўланади.