Туркияда Кулеба ва Лавров ўртасидаги музокаралар якунланди

Туркиянинг Анталия шаҳрида Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба ва Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ўртасидаги музокара якунланди.
Музокаралар тахминан бир ярим соат давом этди.

Учрашувда гуманитар йўлакларни очиш ва ўт очишни тўхтатиш тартиби масалалари муҳокама қилинди.

“Россия ўт очишни тўхтатилишини Путиннинг Украинага қўйган талабларининг бажарилиши билан боғлайди. Украина таслим бўлмади ва таслим бўлмайди. Биз дипломатик ечимларга тайёрмиз, аммо улар йўқ экан, биз ўз еримизни Россия агрессиясидан фидокорона ҳимоя қиламиз”, — деди Кулеба.

“Биз бошқа давлатларга ҳужум қилишни режалаштирмаганмиз, Украинага ҳам ҳужум қилганимиз йўқ”, — дея изоҳ берди Лавров учрашувни.

“Биз Украинани ҳарбийлаштиришни истамаймиз, Украинада неонатсистлар давлати қуриш тендентсиясини истамаймиз”, — дея қўшимча қилди Лавров.