Учта “Афросиёб” поездида бепул интранет ишга туширилди

Янги “Афросиёб” йуловчи поездлари ўзининг аналогли бепул интернет тизими – интранетни ишга туширди.

Интранет – бу тўлиқ Интернетга уланиш имконияти мавжуд бўлмаганда Интернетга ўхшаш тизим. Синов синовларидан муваффақиятли ўтган ушбу тизим учта “Афросиёб” поездида ҳаракатланса, яна бир поездда мазкур тизимни ўрнатиш ва ишга тушириш ишлари якунига етказилмоқда. Яқинда харид қилинган яна иккита янги тезюрар поездга хориждан зарур махсус техникаларни қўшимча равишда етказиб бериш учун буюртма берилди.

Ушбу платформа махсус серверларда жойлашган бўлиб, ўзбек, рус ва инглиз тилларини қўллаб-қувватлайди. Фойдаланишни бошлашдан олдин йуловчи логин ва парол билан рўйхатдан ўтиши керак. Шунингдек, Google, Facebook, Telegram каби учинчи томон хизматлари орқали аутентификатсия қилиш имконияти мавжуд. Ўз аккаунти бўлмаган тақдирда, мижоз рўйхатдан ўтиш шаклидан фойдаланиб, уни яратиш имкониятига эга.

Биринчидан, ҳар қандай йуловчи вагон ва буфетда овқатланиш учун онлайн буюртма бериш имкониятига эга. Иккинчидан, мултимедиа контентига кириш очиқ бўлиб, кўнгилочар медиа контентини (филмлар, клиплар, мусиқалар, футбол оʻйинларини ёзиб олиш) олиш орқали сиз маршрут ҳақида маълумот олишингиз, Ўзбекистон Республикасининг диққатга сазовор жойлари билан танишишингиз мумкин. Учинчидан, кўрсатилаётган хизматлар сифати юзасидан бевосита йуловчининг хоҳишига кўра кондукторлар, поездлар бригадири ёки раҳбариятига шикоят қилиш мумкин.

Вақт ўтиши билан ушбу хизмат тури мамлакатимиздаги бошқа йуловчи поездларига ҳам босқичма-босқич жорий қилинади.