Уй-жой арзонлиги рейтингида Ўзбекистон 113 давлат орасида 75-ўринни эгаллади

Ўзбекистон Республикаси уй-жойнинг арзонлиги рейтингида 113 давлат орасида 75-ўринни эгаллади ва Арманистон, Беларус, Хитой, Қирғизистон ва Россия каби давлатларни ортда қолдирди.

Ўзбекистон Numbeo портали таҳлилчилари рейтингига кўра, уй-жой арзонлиги рейтингида Осиёнинг 40 давлати орасида 23-ўринни, 113 давлат орасида 75-ўринни эгаллади.

Рейтинг «соф» иш ҳақига боғлиқ бўлган квартира нархи ва оиланинг ўртача йиллик даромади нисбатига асосланади.
Таққослаш учун: Қозоғистон ушбу рейтингда 33-ўринни, Озарбайжон – 74, Қирғизистон – 76, Арманистон – 85, Россия – 88, Беларус – 90, Хитой – 108-ўринни эгаллаган.

Кучли учликка Саудия Арабистони, Бирлашган Араб Амирликлари ва Жанубий Африка кирди. Сурия, Гана ва Шри-Ланка охирги қаторларда.

Шаҳар марказидаги квартиранинг нархи бўйича рейтингга кўра, Ўзбекистон дунёнинг 104 мамлакати орасида 14-ўринни эгаллади (кв.м. учун 1,056 минг доллар).