Украина Киев вилоятида учувчисиз учоқлар ҳужуми юзасидан тергов бошлади

Украинада ҳуқуқ-тартибот идоралари Киев вилоятидаги муҳим инфратузилма объектлари тунги вақтда учувчисиз самолёт томонидан қилинган ҳужум юзасидан судгача тергов бошлади. Бу ҳақда 19 декабр куни Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан уруш қонунлари ва урф-одатларини бузиш (Украина Жиноят кодексининг 438-моддаси 1-қисми) бўйича жиноий иш қўзғатилган.

Тергов маълумотларига кўра, душман учувчисиз учоқлари Киев вилоятидаги муҳим инфратузилма объектлари, шунингдек, хусусий турар-жой биноларига зарар етказган. Дастлабки маълумотларга кўра, икки киши жароҳатланган.

Украина тунги вақтда учувчисиз самолёт ҳужуми юзасидан тергов бошлади

Ярадорлар ва вайронагарчиликлар ҳақида маълумотлар аниқланмоқда. Жойларда прокурорлар, терговчилар, экспертлар ишламоқда.