Украина озодлик учун курашда биринчи ўринда — Байден

Ақш президенти Жо Байден Россияни НАТО давлатларидан бирига ҳужум уюштирилиши оқибатлари ҳақида огоҳлантирди. Унинг таъкидлашича, Алянс бунга бирдек жавоб беради.

Бу ҳақда у 26-март, шанба куни Варшавадаги чиқишида айтди.

«Ҳеч бўлмаганда битта НАТО давлатига қарши уруш бошлашни хаёлингизга ҳам келтирманг. Биз ҳаммамиз бирмиз», — дея таъкидлади Ақш президенти.

Байден, шунингдек, Украина ҳозир демократия ва эркинлик учун курашда олдинги сафда эканини айтди.

«Бу эркинлик ва қатағон ўртасидаги кураш, қоидалар ва қонунларга асосланган дунё тартиби ва қўпол куч ўртасидаги кураш. Биз ўзимизни узоқ жангга тайёрлашимиз керак, биз бир кун ёки бир ой ичида ғалаба қозона олмаймиз», — деди Байден. .

Унинг қайд этишича, Россия президенти Владимир Путин ҳеч қандай музокаралардан манфаатдор эмас.

Байденга кўра, Россия ўз мамлакатида демократияни бўғиб, Совет Иттифоқига қайтмоқда ва бошқа жойда ҳам буни амалга оширишга ҳаракат қилмоқда.

У, шунингдек, Россия иқтисодиётининг санкциялар туфайли қулаганини таъкидлади ва ҳозирда бир доллар 200 рус рублидан ошиб кетганини таъкидлади. Унинг прогнозларига кўра, яқин йилларда Россия ялпи ички маҳсулоти икки баробарга қисқаради. Энг йириклардан бири бўлган Россия иқтисодиёти яқинда дунёдаги энг яхши йигирмата иқтисодиёт қаторига ҳам кирмайди.

Байден Украинадаги уруш ҳақида гапирар экан, бу аллақачон Россия учун стратегик муваффақияцизликка айланганини айтди. У [Putin] украиналиклар унинг олдида тиз чўкади деб ўйлаган, аммо украиналиклар чидашди.

«Украиналиклар кўп асрлар давомида ўз озодлиги учун курашиб келади. Билишингизни истардим: биз сиз биланмиз, Америка сиз билан! Бугун Украина Мудофаа вазирига айтганларимни такрорлайман: «Биз сиз биланмиз! Ва нуқта!»деди Байден.

Шунингдек, у қочқинларни қабул қилишга ва гуманитар масалаларда ёрдам беришга тайёрлигини тасдиқлади.