Украина раҳбари Бучага ташриф буюриб, оммавий ахборот воситаларининг саволларига жавоб берди

Украина президенти Владимир Зеленский Буча шаҳрига ташриф буюриб, у ерда Россия армиясининг ишғолчи қўшинлари мавжудлиги оқибатлари билан танишди, маҳаллий аҳоли ва журналистлар билан суҳбатлашди.

Бучада Зеленский рус ҳарбийлари бу ерда уруш жиноятларини содир этганини ва дунё буни генотсид деб тан олишини айтди.

«Минглаб одамлар ўлдирилди ва қўл-оёқлари кесилган ҳолда қийноққа солинган. Зўрланган аёллар, ўлдирилган болалар – бу генотсид. Атрофда кўриб турганингиздек, босқинчилар замонавий шаҳарчага нима қилгани – одамларга ҳайвонлардан ҳам ёмонроқ муносабатда бўлган рус ҳарбийларига хос хусусият» деди Зеленский.

Россия билан ҳалигача тинчликни муҳокама қилиш мумкинми деган саволга жавоб берар экан, у ҳа, чунки Украинада тинчлик бўлиши керак, — деди.

Владимир Зеленский Буча шаҳрига ташриф буюриб, у ерда рус армияси аскарлари томонидан босиб олиниши оқибатлари билан танишди, маҳаллий аҳоли ва журналистлар билан суҳбатлашди.

“Биз 21-асрда Европадамиз. Биз саъй-ҳаракатларимизни дипломатик ва ҳарбий йуллар билан давом эттирамиз”, — деди Президент.

Бучадаги гуманитар ёрдам марказида маҳаллий аҳоли билан учрашувда Зеленский Украинада кучли, меҳрибон ва бузилмас одамлар борлигини ва ҳукумат уларни имкон қадар тезроқ нормал ҳаётга қайтариш учун ҳамма нарсани қилишини айтди.