Украина Туркманистондан гуманитар ёрдам олади

Ашхобод Украинага гуманитар ёрдам юкини жўнатади.

Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берди.

“Туркманистон халқининг инсонпарварлик анъаналаридан келиб чиқиб, жорий йилнинг апрел ойида Украина халқига инсонпарварлик ёрдами жўнатади”, — дейилади хабарда.

Гуманитар юклар таркибига дори воситалари ва тиббиёт саноатининг бошқа маҳсулотлари, шунингдек, тўқимачилик маҳсулотлари киради.

8 апрел куни Ўзбекистон Украинага гуманитар ёрдам жўнатди. Оғирлиги 34 тоннадан ортиқ бўлган юк Закарпат вилояти маъмуриятининг Европа гуманитар марказларидан бирига етиб келди.

Аввалроқ Қозоғистон ҳам Украинага гуманитар ёрдам жўнатган эди.