Украинада 103 нафар бола ҳалок бўлди, 100 дан ортиқ бола жароҳатланди

Украинада Россиянинг 20 кунлик махсус операцияси давомида 103 бола ҳалок бўлди, 100 дан ортиқ бола жароҳатланди.

Бу ҳақда Украина бош прокурори Ирина Венедиктова хабар берди.

Маълумотлар якуний эмас — қайноқ нуқталарда ва вақтинча босиб олинган ҳудудларда прокурорлар ва ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ўқа тутилган жойларини текшириш имкониятига эга эмаслар.

24-февралдан бери Украинада 400 дан ортиқ таълим муассасаси шикастланган, 59 таси бутунлай вайрон бўлган.

Украина БМТ Бош котибининг болалар ва қуролли можаролар бўйича махсус вакилига ҳамда БМТ Бош котибининг болаларга нисбатан зўравонлик бўйича махсус вакилига мурожаат қилди.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг ихтисослашган идоралари Украинадаги можаро шароитида болалар ҳуқуқларининг бузилишини баҳолаш миссиясини амалга ошириш бўйича имкон қадар тезроқ қарор қабул қилиши муҳим.