Украинадаги уруш натижасида озиқ-овқат маҳсулотларининг жаҳон нархларининг кескин ўсиши қашшоқ мамлакатларда озиқ-овқат билан боғлиқ тартибсизликларни келтириб чиқариши мумкин.
Бу ҳақда Жаҳон савдо ташкилоти раҳбари Нгози Оконжо-Ивеала The Guardian нашрига берган интервюсида айтиб ўтди.
У озиқ-овқат ишлаб чиқарувчи мамлакатларни заҳираларни тўплашдан огоҳлантирди ва бой давлатлар ўз вакциналарининг аксариятини таъминлай олганида, коронавирус пандемиясининг такрорланишига йўл қўймаслик жуда муҳимлигини айтди.
ЖСТ раҳбари Россия босқинининг ножўя оқибатларидан хавотир билдириб, 35 Африка давлати Қора денгиз минтақасидан озиқ-овқат таъминотига қарамлигини таъкидлади.
Унинг таъкидлашича, жаҳон буғдойининг 24 фоизи Россия ва Украина ҳиссасига тўғри келади. Шу билан бирга, Украинада экиш кампанияси хавф остида, ўғит етказиб бериш чекланган.
«Агар уруш оқибатларини қандай юмшатиш ҳақида ўйламасак, бу нафақат бу йил, балки келгуси йилда ҳам яна бир фалокат бўлади», деди Оконжо-Ивеала.
Унинг қўшимча қилишича, 2000-йиллар охирида нархларнинг тез ўсиши даврида рўй берган озиқ-овқат ғалаёнларининг такрорланиш хавфи бор.