Украинага ҳарбий ёрдамнинг бешинчи транши келишиб олинди

Европа тинчлик жамғармаси ёрдамининг яна бир транши ЕИга Украина армиясини қурол-яроғ билан қўллаб-қувватлаш имконини беради.

Европа Иттифоқи давлатлари Украинага 500 миллион евро миқдоридаги ҳарбий ёрдамнинг бешинчи траншини келишиб олди. Бу ҳақда 20-июл, чоршанба куни Европа Иттифоқи дипломатияси раҳбари Жозеп Боррел Тwиттеръда маълум қилди.

Боррелнинг сўзларига кўра, Украина мудофааси бўйича алоқа гуруҳи йиғилиши доирасида ҳарбий ёрдамнинг янги пакети келишиб олинган.

«Европа Иттифоқига аъзо давлатлар Украина Қуролли кучларини янада қўллаб-қувватлаш учун ҳарбий ёрдамнинг навбатдаги траншини сафарбар қилишга келишиб олдилар», — деб ёзди у.

Дипломат, шунингдек, Европа томонидан Киевни қўллаб-қувватлашга ишонтирди.

«Европа Иттифоқи ҳамкорлар билан биргаликда Украинани қўллаб-қувватлашга эътиборини қаратади ва қатъий қолади», — дея қўшимча қилди у.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта ЕИ Украинага 500 миллион евро миқдоридаги ҳарбий ёрдамнинг бешинчи траншини бериш имкониятини муҳокама қилаётгани хабар қилинган эди.