Украинанинг босиб олинган шаҳарларида озиқ-овқат заҳиралари тугаб бормоқда – разведка

Россия ҳарбийлари томонидан босиб олинган Мариупол ва Украинанинг аксарият шаҳарларида озиқ-овқат ва зарурий товарларнинг деярли барча захиралари тугатилган, Россиядан янги етказиб бериладиган маҳсулотлар ё‘қ.

Бу ҳақда Украина разведкаси маълумотларига таяниб, Украина Мудофаа вазирлиги спикери Александр Мотузяник маълум қилди.

Брифинг чо-ида Мудофаа вазирлиги спикери июн ойининг бошига нисбатан асосий товарлар гуруҳлари нархларининг сезиларли даражада ошганини ва “гуманитар ёрдам” деб аталмиш ҳажми камайганини таъкидлади.

«Шу билан бирга, Россия босиб олинган ҳудудларни руслаштиришга қаратилган чора-тадбирларни кучайтирмоқда. Украина гривнасини муомаладан чиқариш ва рубл массаси ҳажмини оширишга, шунингдек, тўловларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Маҳаллий аҳоли ҳаётининг барча соҳаларида рус амалиёти, – деди спикер.

Эслатиб ўтамиз, Мариуполда рус босқинчилари 60 ўринли тиббиёт мажмуасини қуришни бошлаган, унинг катта қисми ўликхона учун ажратилган.