Ҳукумат томонидан 44 та эҳтиёжманд оилага хонадонлар ажратилди

Тошкент вилоятининг барча туманларида эҳтиёжмандларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларга қулай шарт-шароит яратиш борасида изчил ишлар амалга оширилмоқда.

Биргина Ўртачирчиқ туманидаги Фаровон маҳалласида 44 нафар эҳтиёжманд оила тўрт қаватли уйдан барча қулайликларга эга уй-жой билан таъминланди.

Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаев ташаббуси билан ташкил этилган тадбирда Ўртачирчиқ тумани ҳокими Ихтиёр Қосимов, фахрийлар, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Тантанали руҳда хонадон галарига хонадонлар калитлари топширилди.