Улуғ Ватан уруши қатнашчиларига бир марталик маблағ 1140 доллар миқдорида бўлади

Ўзбекистон ҳукумати Улуғ Ватан уруши қатнашчиларига 1140 АҚШ доллар миқдорда бир марталик пул нафақасини тўлашга қарор қилди.

Аввалроқ Иккинчи Жаҳон урушида ўзбекистонликларнинг тахмин қилинганидан қарийб ярим миллионга кўпроқ қатнашгани ҳақида хабар берилган эди. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев 2020 йилда Буюк Ғалабанинг 75 йиллиги ва Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган маросимдаги нутқида маълум қилди.

2020 йилда уруш қатнашчилари ва фахрийлари 10 000 сўм (1000 доллар) олишди. Кейин республикада 1 мингга яқин уруш қатнашчилари ва 40 мингдан зиёд меҳнат фронти ишчилари истиқомат қилаётгани ҳақида хабар берилди.