Украинага бостириб кириш бошланганидан бери Европа Иттифоқи Россияга энергия ресурслари учун 35 миллиард евро тўлаган, Украинага эса бор-йуғи бир миллиардга ёрдам берган.
Бу ҳақда 6-апрел, чоршанба куни Европа Иттифоқи дипломатияси раҳбари Хосеп Боррел маълум қилди.
«Биз Украинани қуроллантиришда давом этишимиз керак. Бизга камроқ қарсаклар ва коʻпроқ ёрдам керак… Биз Путинга ҳар куни бизга етказиб берган энергия учун 1 миллиард евро тўлаймиз. Уруш бошланганидан бери биз унга 35 миллиард евро бердик… Солиштиринг. 1 миллиард еврога, биз Украинага қурол сифатида бердик”, деди у.
Боррел, шунингдек, ЕИ янги санксиялар пакетини тасдиқлаш ниятида эканлигини, бироқ энергия масаласи ҳали ҳам муҳокама қилинаётганини айтди.
Дипломатнинг фикрича, Европа кескинлашувни келтириб чиқармасдан, Украинани қуроллантиришни давом эттириши керак.
“Урушлар қурол ва душманнинг иқтисодий заифлашуви билан ютади”, деди Боррелл.
Европа Кенгаши раҳбари Чарлз Мишел бугун ЕИ Украинани қўллаб-қувватлаш учун траст фондини яратишини айтди – урушдан кейин мамлакатни тиклаш учун «катта инвестициялар» юборилади.