УТC саммити Регистон майдонида дарахт экиш билан якунланди

Туркий давлатлар ташкилоти саммитида иштирок этган давлат раҳбарлари ҳамда кузатувчилар Самарқанддаги тарихий Регистон майдонига кўчат ўтқазди.

Маросимда Ўзбекистон, Туркия, Озарбайжон, Қозоғистон ва Қирғизистон президентлари, шунингдек, Венгрия Бош вазири Виктор Орбан ва Туркманистон Халқ Маслаҳати Миллий Генгеш раиси Гурбангули Бердимуҳамедов иштирок этди.

Маросимда сўзга чиққан Шавкат Мирзиёев дарахт экиш Утcдаги барча халқларнинг анъанаси эканини таъкидлади. Ўзбекистонда Президентимиз ташаббуси билан «Яшил Макон» дастури амалга оширилмоқда. Туркманистонда барча вилоятлар ва Ашхободни яшил ҳудудга айлантиришга қаратилган узоқ муддатли ўрмон миллий дастури самарали ишламоқда.

Туркияда 11-ноябрь Миллий дарахт экиш куни сифатида нишонланади. «Яшил марафон» дастури узоқ йиллардан бери Озарбайжонда муваффақиятли ўтказиб келинмоқда. Қозоғистон барча ҳудудларни кўкаламзорлаштириш бўйича беш йиллик миллий дастурни ишга туширди.

Қирғизистон Республикасида 2022-йил Тоғ экотизимларини муҳофаза қилиш ва иқлим барқарорлиги йили деб эълон қилинди ва «Яшил мерос» миллий акцияси давом этмоқда. Венгрия ҳукумати, шунингдек, йирик шаҳарларни яшиллаштириш дастурини амалга оширмоқда.

«Бу ташаббусларнинг барчаси туркий халқларнинг умумий тараққиёти ва фаровонлиги йўлидаги интилишларимиз бирлигининг ёрқин тимсоли десак, муболаға бўлмайди.Биз бугун туркий дунёнинг ҳурматли етакчилари бу унумдор заминга ўз қўллари билан кўчатлар экмоқда.Ахир, бу кўчатлар дарахтга айланади, ҳаёт дўстлик ва ўзаро ишонч, маънавият ва келажак боғларига айланади», деди Ўзбекистон Республикаси раҳбари.

Ўзбекистон, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркия, Туркманистон, Венгрия раҳбарлари мажмуа боғига кўчатлар ўтқазди. Маросим ушбу мамлакатлар пойтахтлари ва Ўзбекистоннинг вилоятларида ҳам эфирга узатилиб, у ерда ҳам минглаб кўчатлар экилди.