Ўқув йилининг бошида COVID-19 инфекциясининг кўпайиши муқаррар. III қисм — Чегаралар

Давоми. Биринчи ва иккинчи қисмда бошини ўқинг.

Қозоғистон ва Туркия 27 августдан бошлаб мамлакатлар ўртасида мунтазам йуловчи рейсларига қўйилган чекловларни бекор қилмоқда. Бу ҳақда Қозоғистон Саноат ва инфратузилмани ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати (gov.kz) хабар берди.

Вазирлик маълумотларига кўра, Туркиянинг авиатсия маъмурлари мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда COVID-19 тарқалиши билан вазиятнинг барқарорлашиши ва яхшиланишини инобатга олган ҳолда Қозоғистондан йуловчилар кириб келишидаги чекловларни бекор қилишга қарор қилишди. Шу билан бирга, парвозлар икки мамлакатнинг санитария-епидемиология меъёрларига қатъий риоя қилинган ҳолда амалга оширилади.

Таъкидланишича, пандемия бошланиши билан Қозоғистон халқаро ва ички йуналишларда деярли барча йуловчи ҳаво транспортларини тўхтатиб қўйди. Мамлакатда ички рейслар 1-майдан иш бошлади. Туркия томони 5 август куни Қозоғистондан йуловчиларнинг киришига чекловлар қўйди.

Фуқаро авиация агентлиги директори К. Акшев онлайн брифинг чоғида Россиянинг бир нечта шаҳарларига сентябр ойидан бошлаб мунтазам парвозларни тиклаш масаласи кўриб чиқилаётганлигини айтди.

Уни сўзларига кўра, хусусан, Москва, Новосибирск, Санкт-Петербург ва Екатеринбургга парвозларни тиклаш бўйича музокаралар олиб борилмоқда. Агентлик раҳбари мунтазам парвозларни тиклаш масаласи Қозоғистон, Ўзбекистон ва Қувайт билан ҳам ишлаб чиқилаётганини таъкидлади.

Шу билан бирга, ушбу Интернет-Нашр Қирғизистон Миллий банкига асосланиб, 2020 йил июн ойида мигрантлар мамлакатга 277,9 миллион АҚШ доллар ўтказганлигини хабар қилмоқда, бу май ойига нисбатан 1,6 баравар кўпдир. 2019 йил июн билан таққослаганда бу кўрсаткич 86,3 миллион АҚШ долларга ўсди, шу билан бирга, 2020 йилнинг атиги 6 ойида Қирғизистонга 977,3 миллион доллар ўтказилди, бу эса 2019 йил шу даврга нисбатан, 149,1 миллион АҚШ долларга кам.

Қайд этилишича, пул ўтказмаларининг 90% дан ортиғи Россияга — 953,6 миллион АҚШ долларга тўғри келади, Қирғизистонга яна 10,1 миллион АҚШ доллар бошқа давлатлардан, 9,9 миллион АҚШ доллар АҚШдан ўтказилган.

400;">Тожикистонда ўтган кун давомида 34 та янги ҳолат аниқланди, беморларнинг умумий сони — 8 311, тузалганлар — 7 108, вафот этганлар 66 киши. Мамлакатда юқтирганларнинг умумий сонидан тикланганлар сони 85,5%, ўлим эса — 0,8% ташкил қилади.