Ўқув йилининг бошида COVID-19 инфекциясининг кўпайиши муқаррар. VI қисм – кураш усуллари

Давоми. Бошини сайтимизда аввалроқ эълон қилинган қисмларда ўқинг.

COVID-19 инфекцияси хавфини минималлаштириш бўйича саволлар турли мамлакатларда муҳокама қилинади. Тиббий ниқобларнинг фойдаси ва зарари ҳақида тортишувлар барҳам топмайди ва узоқ вақтдан бери шифокорлар ва олимларнинг идораларидан ўтиб кетган.

Le Figaro нашрининг ёзишича, мингдан ортиқ одамлар Канаданинг француз тилида сўзлашадиган провинцияcи Квебекдаги мактабларда болалар ҳимоя ниқобини кийишига қарши юришган.

Умуман олганда ҳимоя ниқобини тақишга қарши бўлганлардан ташқари, ўқув йили бошланиши арафасида оилалар ҳокимиятнинг 12 ёшдан ошган болалар учун мактабларда мажбурий ниқоб кийишни жорий этиш тўғрисидаги қарорига норозилик билдирган ҳолда намойишлар бўлиб ўтди.

Аввалроқ Квебек Таълим вазири Жан-Франсуа Роберж 10 ёш ва ундан катта ўқувчилар транспортда, шунингдек, Квебекдаги мактабларнинг жамоат жойларида ҳимоя ниқобини тақиб юришлари кераклигини маълум қилган эди.

Германияда Шимолий Рейн – Вестфалия федерал штати ҳукумати раҳбари А.Лашҳет WDR телерадиокомпаниясига берган интервюсида карнавал уюшмалари билан биргаликда бу йилги карнавал тадбирларини бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилишни ният қилганлигини айтди. Унинг сўзларига кўра, бу масалада аниқлик икки-уч ҳафта ичида келади ва қарор якдиллик асосида қабул қилиниши кераклигини таъкидлайди.

Федерал штат бош вазирининг қўшимча қилишича, карнавал ҳокимиятга қарши байрам, одамлар штат истамаган нарсани қилганда. Агар 11-ноябр куни ҳамма кўчага чиқса, коронавирус эпидемияси билан боғлиқ чекловларга риоя қилиш жуда қийин бўлади. Аввалроқ, у эслатганидек, расмийлар «Отишчиларнинг фестивали» деб номланувчи анъанавий ёзги байрам ва тантаналарни тақиқлаган.

Индонезиянинг курорт ороли бўлган Бали, коронавирус ҳолати шароитида 2020 йил охиригача чет эллик сайёҳлар учун ёпиқ қолади, деб ёзади Jakarta Post.

Илгари, орол 11 сентябр куни ташқи туризм учун очилади деб тахмин қилинган эди. Бали губернатори В. Костернинг сўзларига кўра, Индонезия ҳукумати аҳолининг ҳеч бўлмаганда 2020 йил охиригача чет элга чиқишини тақиқлашда давом этмоқда. Ушбу сиёсатга мувофиқ, расмийлар 2020 йил охиригача чет эллик сайёҳлар учун чегараларни очолмайди, чунки Индонезиядаги, шу жумладан Балидаги вазият ҳали ҳам хавфлик.

Таҳририят ёзишича, Бали ороли коронавирус пандемияси туфайли иқтисодий жиҳатдан жиддий зарар кўрган. Сайёҳлик соҳасида камида 2,6 мингдан ортиқ киши ишсиз қолди, 73 мингдан ортиғи иш ҳақи тўланмаган таътилга чиқишга мажбур бўлди.