Варшавада Украинадаги урушда йўқ қилинган рус танклари кўргазмаси бўлиб ўтади

Варшавада 27-июн, душанба куни Украина ҳарбийлари томонидан йўқ қилинган Россия армиясининг ҳарбий техникаси кўргазмаси очилади.

Бу ҳақда Украина Мудофаа вазирлиги хабар берди.

«Хориждаги биринчи кўргазма: бугун Украина Варшавада вайрон қилинган рус техникасини намойиш этади.

Россия Федерациясининг қуролли агрессиясини қайтариш пайтида Украина мудофаа кучлари томонидан йўқ қилинган / қўлга олинган, Россия армиясининг асосий жанговар танки – Т72Б, 152 мм САУ Мста-С, Ураган ва Смерч РСЗО снаряд намуналари.”- дейилади хаббарда.

«Бизнинг ва сизнинг эркинлигингиз учун» кўргазмаси 27 июн куни соат 09:30 да Полша пойтахти Қалъа майдонида очилади.