«вДудь» YouTube канали Беларусда экстремистик деб тан олинган

YouTube даги «вДудь» каналининг ахборот маҳсулотлари Беларусда экстремистик материаллар сифатида тан олинган, деб хабар берди ИИВ ГУБОПиК.

Қарор Ички Ишлар Вазирлиги ГУБОПиК материаллари асосида Минск марказий округи суди томонидан қабул қилинди.

Хабарда қайд этилишича, гап «вДудь» каналининг учта видеоси ҳақида кетмоқда: “Комиссаренко…”, “Қандай яшаш керак…” ва “…асосий ОАВ”.

Хусусан, биринчи видео беларуслик комедиячи Слава Комиссаренко билан интервью, иккинчиси беларуслик муҳожирлар ҳақидаги “Ватандан маҳрум бўлсалар, қандай яшаш керак” филми, учинчиси эса – Беларусда экстремист деб тан олинган NEXTA. телеграм канали, асосчиси Степан Путило билан интервью.