Ўзбекистон Адлия вазирлиги TikTok-да саҳифа очди

Адлия вазирлиги TikTok расмий саҳифаси очилганлигини эълон қилди.

Расмийлар бу ҳуқуқий саводхонлик ва маданиятни яхшилашга ёрдам беради деб кутмоқдалар.

Ёш авлодга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

«Tiktok.com/@huquqiyaxborotuz манзили орқали сиз мамлакатимизда қабул қилинган меъёрий ҳужжатлар, қонунлар ва қарорларнинг мазмуни, янги тартиб-қоидалар, ҳуқуқий янгиликлар билан қизиқарли видеофилмлар билан танишишингиз мумкин», дейилади вазирлик хабарида.

Хитойнинг ByteDance компаниясига тегишли бўлган TikTok қисқа видео хизматининг халқаро версияси 2018 йилда ишга туширилган.

Шу билан бирга, Ўзбекистон расмийлари TikTok-даги видеоконтент ёшлар онгига салбий таъсир кўрсатиши мумкинлигидан хавотирда.