Ўзбекистон Афғонистонга инсонпарварлик ёрдами юборди

Ўзбекистон Республикасидан Афғонистонга 9 та юк машинаси гуманитар ёрдам жўнатилди.

Аввалги ёрдам партияси сентябрь ойида юборилган эди.

22-декабр куни инсонпарварлик ёрдами юкланган 9 та юк машинаси Термиздан Ҳайратонга жўнаб кетди, деб хабар қилди Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати.

Шу куни Ўзбекистон ва Афғонистон расмийлари иштирокида юкларни топшириш маросими бўлиб ўтади.

Сентябрь ойида Президент Шавкат Мирзиёев топшириғига кўра Ўзбекистондан ҳам Ҳайратон шаҳри ва Балх вилоятининг икки туманидаги эҳтиёжманд оилаларга озиқ-овқат юк машиналари жўнатилди.

Ёзда Ўзбекистон зилзила ва ундан кейин сув тошқинидан жабр кўрган қўшни давлатга 74 тонна гуманитар ёрдам юкланган самолёт жўнатган эди.