Ўзбекистон бош вазири зиёратчиларнинг биринчи гуруҳини кутиб олди

Абдулла Арипов Малайзиядан келган биринчи гуруҳ зиёратчиларни Гур Эмир мақбараси ёнида кутиб олди.

Бу ҳақда Бош вазир ўринбосари – Туризм ва маданий мерос вазири Азиз Абдуҳакимов маълум қилди

Унга кўра, мавсум охиригача Жануби-Шарқий Осиёдан зиёратчилар Ўзбекистонга ҳар 10 кунда Malaysia Airlines чартер рейслари билан килишади.

Қайд этилишича, малайзиялик сайёҳлар Ўзбекистон Бош вазирига «Биз Ўзбекистонни яхши кщрамиз» шиори билан қадимий Самарқандни зиёрат қилиш имконияти учун миннатдорчилик билдирган.

Бундан ташқари, Бош вазир Андижон вилоятидан келган бир гуруҳ сайёҳларни Регистон майдонида кутиб олди. Байрам кунларида ички туризмни ривожлантириш мақсадида муқаддас қадамжоларга оммавий саёҳатлар уюштирилди.