Ўзбекистон делегацияси қишлоқ хўжалиги соҳасидаги тажрибани ўрганиш мақсадида Озарбайжонга ташриф буюрди

21-28-март оралиғида Ўзбекистон делегацияси Озарбайжонда қишлоқ хўжалигини ривожлантириш тажрибасини ўрганиш мақсадида ташриф буюрди.

Делегация таркибига Халқаро тадбиркор аёллар ассоциациясининг ҳудудий бўлинмалари, Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалигини стратегик ривожланиш тадқиқотлари халқаро маркази вакиллари, шунингдек, Ўзбекистоннинг турли вилоятларидан келган хусусий фермерлар кирди.

Саёҳат доирасида юртдошлар Озарбайжоннинг турли ҳудудларида бўлиб, қишлоқ хўжалигининг финдиқчилик, узумчилик, анорчилик, қуритилган мева етиштириш каби соҳаларида эришилаётган ютуқлар билан яқиндан танишди.

Бу ҳақда «Дунё» ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Сафар якунида делегация аъзолари жуда мамнун бўлиб, Ўзбекистон ва Озарбайжон ва уларнинг халқлари ўртасидаги ўзаро манфаатли алоқаларни янада ривожлантиришга тайёр эканликларини билдирдилар.