Ўзбекистон Европа денгизларига чиқиш имкониятига эга бўлади

 

Грузия Бош вазирининг Ўзбекистонга ташрифи чоғида 2022-2024 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастурини тасдиқловчи қатор ҳужжатлар имзоланди.

 

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, Грузия мамлакатимизни ўзининг юк портлари билан таъминлашга рози. Бу қарор Ўзбекистонга «Европа» денгизларига чиқиш имконини беради.

 

Марказий Осиё ва Жанубий Кавказни боғлаш учун транспорт йўлаклари тизимини жорий этиш, юкларни ташишда чегирмалар ва имтиёзлар бериш тўғрисида қарор қабул қилинди. Грузия Ўзбекистонда амалга оширилган муваффақиятли ислоҳотларни ҳам қайд этди.

 

Ўзбекистон Европа денгизларига чиқиш имкониятига эга бўладими