Ўзбекистон футбол академиясини очишни режалаштирмоқда

Ўзбекистон делегатсияси Испанияга сафари давомида «Атлетико Мадрид» футбол клуби раҳбарияти билан учрашди. Музокаралар давомида таклиф қилинган ғояларни амалга ошириш имкониятларини кўриб чиқиш тўғрисида келишувга эришилди.

Делегаwия раҳбари — Бош вазир ўринбосари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов клубнинг раҳбариятининг таклифларини диққат билан тинглади.

Мадриднинг «Атлетико» клуби вице-президенти Иниго Азнар шериклик катта натижалар беришини айтиб, буюк тарихга эга мамлакатлар ёшлари мамлакатни дунёга танитадиган спортчиларни этиштиришларига ишонч билдирди.

Учрашув якунида «Атлетико Мадрид» вакиллари Ўзбекистонда футбол академиясини ташкил этиш ва клуб имкониятларидан келиб чиқиб, Ўзбекистоннинг туристик салоҳиятини тарғиб қилишда ҳамкорлик қилишни таклиф қилишди.

«Атлетико Мадрид» раҳбарияти яқин вақт ичида ўзбек томонига тижорат таклифини юборишини ва агар томонлар келишувга эришса, клуб вакиллари Ўзбекистонга ташриф буюришини маълум қилди.

«Атлетико Мадрид» Мадриднинг Испания Ла Лигасида (Премиер-Лига) ўйнайдиган ва Европанинг грандларидан бири бўлган профессионал футбол клубидир. Клуб уйдаги ўйинларини 68’456 ўринли «Ванда Метрополитано» стадионида ўтказади.