Ўзбекистон Хитой билан ҳамкорликда «Бир камар, бир йўл» халқаро лабораториясини очди.

Самарқанд шаҳрида жойлашган «Ипак йўли» туризм ва маданий мерос халқаро университетида «Бир белбоғ, бир йўл» инсон ва атроф-муҳитни ўрганиш бўйича Хитой-Марказий Осиё қўшма лабораториясининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди.

Очилиш маросимида «Ипак йўли» халқаро университети ректори Азиз Абдуҳакимов, Хитойнинг Шэнси провинцияси Коммунистик партияси котиби Чжао Йиде, Самарқанд вилояти ҳокимлиги вакиллари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Ушбу улкан илмий лойиҳа Халқаро туризм академиясининг Самарқанд шаҳарчасида Жаҳон сайёҳлик ташкилоти (ЖСТ) ҳомийлигида ва Хитой Халқ Республикасининг Шимоли-ғарбий университети кўмагида амалга оширилмоқда.

Лаборатория ҳайвонлар суякларини ўрганиш ва улар устида биокимёвий тадқиқотлар олиб боришга ихтисослашган икки қисмдан иборат. Бу ерда Ўзбекистон ҳудудидаги археологик қазишмаларда топилган турли материалларни ўрганиш мумкин бўлади. Лаборатория майдони 395 квадрат метрни ташкил этади ва у Халқаро Туризм Академиясининг 8-қаватида жойлашган.

Айни пайтда Хитойнинг Шимоли-ғарбий университети томонидан жами 1 миллиард 587 миллион сўмлик 90 дона лаборатория жиҳозлари ва 36 турдаги махсус жиҳозлар харид қилинди. Яқин кунларда лаборатория жиҳозлари бўйича ишларни бошлаш режалаштирилган.

Хитойнинг Шимоли-ғарбий университети мутахассислари лаборатория қурилишини юқори талаблар асосида назорат қилишда фаол иштирок этади.