
Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Йул ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси 2021 йилда Йул ҳаракати хавфсизлиги давлат хизмати соҳасида амалга ошириладиган режалар тўғрисида маълумот берди.
Йул-патрул хизмати ходимлари учун хизмат кийимларининг янги намуналари муваффақиятли синовдан ўтказилган тақдирда, республиканинг барча йул ҳаракати хавфсизлиги ходимларини янги форма билан таъминлаш режалаштирилганлиги таъкидланди.
Бундан ташқари, йул ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари пиёда хизмат кўрсатадиган тизимдан воз кечиш режалаштирилган.
Шу билан бирга, йул ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари томонидан фақат қоидабузарликларни автоматик равишда қайд этиш мосламалари билан жиҳозланган патрул машиналарида хизматни ташкил этиш режалаштирилган.