Ўзбекистон Космосдан фойдаланиш қўмитасига аъзо бўлди

Ўзбекистон Республикаси Космосдан тинч мақсадларда фойдаланиш қўмитасига аъзо бўлди.

Бундай қарор БМТ Бош Ассамблеяси томонидан қабул қилинган.

Қўмита аъзолиги туфайли Ўзбекистон коинот билан боғлиқ жараёнлар ва ҳодисаларни кузатиш ва муҳокама қилишда глобал даражада иштирок этиши мумкин. Бу халқаро ҳамкорлик имкониятларини кенгайтиришга ҳам, COPUOSнинг барча тадбирларида иштирок этиш имкониятига ҳам таъсир қилади.