Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлиги томонидан 2022-йилда маданий мерос обектларини асраб-авайлаш ва ривожлантириш бўйича кўплаб ишлар эълон қилинди.
Бугун Ахборот ва оммавий коммуникатсиялар агентлигида бўлиб ўтган матбуот анжуманида 8 минг 210 та моддий маданий мерос обектлари, жумладан, археологик ёдгорликлар, меъморий обидалар, монументал санъат асарлари ва диққатга сазовор жойлар давлат муҳофазасида экани маълум бўлди.
2022-йилда Маданий мерос агентлиги томонидан 72 та туризм ва маданий мерос обектларининг инфратузилмасини ривожлантириш ҳамда уларни муҳофаза қилиш учун 144 миллиард сўм маблағ ажратилди.
68 та обектда 79,8 миллиард сўмлик ишлар олиб борилиб, 106,7 миллиард сўмлик шартномалар тузилди.
55 та маданий мерос обектида реставрация ишлари бошланди, яна 64 та маданий мерос обектининг лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилди. Агентлик ҳузуридаги Илмий эксперт кенгаши томонидан 638 та лойиҳа ҳужжатлари кўриб чиқилиб, шундан 395 таси маъқулланган, 243 таси рад этилган.
2208 та маданий мерос обектларида мониторинг ўтказилиб, 69 та обект асл ҳолига келтирилди. Шунингдек, ташриф буюрувчиларга қулайлик яратиш мақсадида инглиз, рус ва бошқа тилларда 829 та йул белгилари ўрнатилиб, 219 та бепул Wi-Fi зоналари ташкил этилди.
Туризм инфратузилмаси ва маданий мерос обектларини ривожлантиришга сармоя киритиш Ўзбекистон ҳукуматининг устувор йуналишига айланди. Натижада 2022-йилда ушбу мақсадларга 144 миллиард сўм йуналтирилди.
Давлат томонидан амалга оширилаётган мазкур тадбирлар миллий меросни асраб-авайлаш ва мамлакатнинг туризм индустриясидаги салоҳиятини оширишга хизмат қилади.