Ўзбекистон пойтахтида «ЕИ-МО» фуқаролик жамияти форуми бошланди

Бугун, 10-март куни Ўзбекистон пойтахтида «Европа Иттифоқи – Марказий Осиё» тўртинчи фуқаролик жамияти форуми бошланди, унда Европа Иттифоқи ва Марказий Осиё давлатларидан 100 дан ортиқ вакиллар иштирок этмоқда.

«Dunyo» нашри хабарига кўра, форум Европа Иттифоқининг Global Gateway стратегиясига инновацион қўшимчалар киритишга қаратилган бўлиб, «Уланиш конференцияси»дан бир кун олдин Самарқандда бўлиб ўтган «Марказий Осиё ёшлар овози» ёшлар тадбири натижаларига асосланади.

Жаҳон миқёсида тез ўзгариб бораётган вазиятда форум иштирокчилари ҳукуматлар, фуқаролик жамияти ва хусусий сектор ўртасида ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш ва мулоқотга киришиш муҳимлигини таъкидладилар.

Форум очилиш ялпи мажлиси ва барқарорлик, фаровонлик ва минтақавий ҳамкорлик бўйича учта тематик сессияни ўз ичига олади.