Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Тошкентдаги байрам тадбирида аёлларни Халқаро хотин-қизлар куни билан табриклади.
«Биз учун сиз, авваламбор, онанинг, Ватан ва оиланинг тимсоли, чексиз севги ва меҳр-оқибат, куч ва илҳом манбаисиз», деди давлатимиз раҳбари ўз табригида.
«Ҳозирги кунда Ўзбекистонда менежмент тизимидаги аёллар 33% ташкил этади. 1500 га яқин аёллар турли даражадаги раҳбар лавозимларида ишлайдилар. Ташаббускор аёллар 6 та туманда, кўп ҳудудларда — ийирик корхоналар бош директор ўринбосарлар, банклар ва компанияларни, хўжалик юритувчи субъектларни раҳбар сифатида фаол иш олиб борадилар», деди президент.
Давлат ва жамият ишларини бошқаришда 6 мингдан зиёд ўзбек аёлларини ўз ичига олган кадрлар захираси шакллантирилди.
sans-serif;">Мирзиёевнинг сўзларига кўра, «бундан буён Ўзбекистонда бирон бир аёл ҳам давлат ва жамият эътибор ва ғамхўрлигисиз қолмайди».
Бу йил оғир турмуш шароитидаги аёллар ва ёлғиз оналарга қарам бўлган қизларни уй-жой билан таъминлаш учун бюджетдан 210 миллиард сўм (20 миллион доллардан ортиқ) миқдорида маблағ ажратилади.
Хотин-қизларни ижара асосида «ижтимоий уйлар» билан таъминлаш учун қўшимча 211 миллиард сўм (20 миллион доллардан ортиқ) ажратилади. Бундан ташқари, боқувчисини йуқотган, ташқи ёрдам ва малакали тиббий ёрдамга муҳтож аёлларга моддий ёрдам кўрсатиш учун яна 110 миллиард сўм (10,5 миллион доллар) ажратилади.
Шу билан бирга, аёлларни касб-ҳунарга ўргатиш, иш билан таъминлаш ва уларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш учун бюджетдан қўшимча 600 миллиард сўм (57,4 миллион доллар) ажратилади.