Ўзбекистон Президенти Гулистон шаҳри қурилиши ҳақида гапирди

Шавкат Мирзиёев Гулистон шаҳридаги эски деҳқон бозори ўрнида қуриладиган Гулистан Cити қурилиш лойиҳаси ҳақида гапирди.

Президент бу қурилиш ҳақида Сирдарё вилояти сайловчилари билан учрашувда эълон қилди.

1700 хонадонли 16 қаватли турар-жой бинолари, умумтаълим мактаблари ва бизнес мактаблари, 2 болалар боғчаси, замонавий поликлиника, маданият маркази ва меҳмонхона қурилади.

Бундан ташқари, Президент кейинги беш йил ичида «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурлари доирасида 110 қишлоқ ва маҳаллаларни ободонлаштириш, ижтимоий объектлар, ички йулларни, инфратузилсаларни таъмирлаш учун 1 триллион сўмдан ортиқ маблағ ажратилишини таъкидлади.

Бундан ташқари, келгуси уч йил мобайнида минтақадаги 17 қишлоқда инфратузилмани яхшилаш ва ривожлантириш учун 10 миллион доллар ажратилади.

Вилоятнинг электр таъминотини яхшилаш мақсадида яқин беш йилда 5 минг км паст ва юқори кучланишли тармоқлар ва 1100 та трансформатор реконструкция қилинади.