Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 27-апрел куни бўлиб ўтаётган иккинчи Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этмоқда.
У Ислом тараққиёт банки президенти Мухаммад бин Сулаймон ал-Жассир, Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раиси Оқилбек Жапаров, Бирлашган Араб Амирликлари Энергетика ва инфратузилма вазири Суҳеил Ал-Мазруи, Венгрия Иқтисодий ривожланиш вазири Мартон Над ва АCWА Power раҳбари Мухаммад Абдуллу Абунаян, БМТ Бош котиби ўринбосари Олга Алгаерова, каби нуфузли шахслар ҳам иштирок этаётган форумнинг ялпи мажлисида нутқ сўзлайди.
Сессияга Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг коммуникациялар бўйича директори Жонатан Чарльз модераторлик қилади.
Форум доирасида давлат раҳбари томонидан қатор икки томонлама учрашувлар ўтказиш режалаштирилган. Тадбирда 70 мамлакатдан 2500 га яқин ишбилармон доиралар ва банк сектори вакиллари иштирок этади.
Форум жаҳон иқтисодиёти ва сармоявий соҳада муҳим воқеа бўлишини ваъда қилмоқда.