Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси томонидан энергетика соҳасида фуқароларнинг энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ва бошқа ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги мурожаатларини қабул қилиш бўйича Telegram боти ишга туширилди.
Ушбу бот ёрдамида фуқаролар ўз маҳаллалари ёки бошқа жойларда кузатган энергия ресурсларининг ноқонуний исроф қилиниши ҳақида маълумотларни юборишингиз мумкин.
Бош прокуратура фуқароларга жамоатчилик назоратини амалга оширишда фаол иштирок етиш ҳамда энергетика соҳасидаги қонун ҳужжатлари бузилишлари тўғрисида Telegram боти орқали хабарлар юбориш сўрови билан мурожаат қилди.
Бу энергия ресурсларини исроф қилишнинг олдини олишда жамоатчилик назоратини ўрнатиш имконини беради.