Ўзбекистон Республикаси Божхона қўмитасида коррупцияга қарши курашиш масалаларига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Божхона институтида божхона органлари ходимларида коррупцияга қарши иммунитетни шакллантириш, уларнинг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Шу ерда «коррупцияга қарши курашда барчамиз масъулмиз» мавзуида давра суҳбати бўлиб ўтди.

– Ҳозирда кўплаб соҳаларда коррупция ҳолатлари кузатилмоқда, бунга айрим мутасаддиларнинг мойилликлари сабаб бўлмоқда, улар фақат ўз ғаразли манфаатларини ўйлайди, – дейди тадбирда Тошкент шаҳар божхона бошқармаси бошлиғи Т.Саидов. «Виждонсиз кишиларнинг бундай ҳаракатлари ҳалол ва фидойи ходимлар номини обрўсизлантиради. Лекин, тўғри, муайян вазирлик ёки ташкилотда фаолият юритаётган мансабдор шахс томонидан коррупция жиноятини содир этиши бошқа ходимларнинг ҳам бу ижтимоий иллатга мойиллигини умуман англатмайди.

Шунингдек, коррупция ва бошқа турдаги жиноятларга қарши курашиш борасида олиб борилаётган профилактика чора-тадбирлари ҳақида ҳам тўхталиб ўтди. Давлат органлари ва давлат ташкилотларида коррупцияга қарши курашиш самарадорлиги рейтингида Божхона қўмитаси 91 балл тўплаб, биринчи ўринни эгаллагани кўрилаётган чора-тадбирлар самарали эканидан далолатдир.

Мазкур бўлимни ташкил этишдан мақсад божхона тизимини коррупциядан тўлиқ халос этиш ва бошқа давлат органларига ўрнак бўлишдир.

Давра суҳбатида коррупцияга қарши курашиш борасида олиб борилаётган давлат сиёсати юзасидан атрофлича маълумотлар берилди, қабул қилинган ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти ёритиб берилди, шунингдек, коррупцияга оид жиноятлар таҳлили олиб борилиб, қонун ҳужжатларига риоя этиш тизимининг моҳияти тушунтирилди.

Мутахассислар коррупциянинг пайдо бўлишига таъсир этувчи омиллар, шунингдек, ушбу турдаги жиноятларнинг ҳуқуқий, психологик ва диний оқибатларини кўриб чиқдилар.