Ўзбекистон Республикаси Президенти МДҲ саммитида иштирок этиши мумкин

Декабр ойи охиригача МДҲнинг норасмий саммити бўлиб ўтади ва унда Шавкат Мирзиёев иштирок этиши мумкин.

Йил охиригача МДҲ саммитини ўтказиш ғояси бор, барча келишувлар якунлангач, тегишли эълон қилинади. Бу ҳақда Россия Федерацияси президенти матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди, дея хабар беради РИА Новости.

«Янги йил олдидан шундай йиғилиш ўтказиш ғоялари бор, мен МДҲ саммитини назарда тутяпман. Барча келишувлар якунлангач, тегишли еълон қиламиз», — деди Песков МДҲ давлат раҳбарларининг норасмий саммитини чақириш ғояси ва уни қачон ўтказиш мумкинлиги ҳақидаги саволга жавоб берар екан.

Остонадаги саммит чоғида Россия президенти Vladimir Putin тадбир иштирокчилари – МДҲ давлатлари раҳбарларини 2023-йилда Санкт-Петербургда ўтказиладиган норасмий саммитга таклиф қилди.

«Биз Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрини 2023-йилда маданият пойтахти деб эълон қилиш ташаббусини қўллаб-қувватлагани учун миннатдормиз. Ҳамкасбларим ва мен аллақачон муҳокама қилганмиз: 2023 йил арафасида бўлажак маданий пойтахтда норасмий учрашув ўтказиш мумкин. Барчангизни мамнуният билан таклиф қиламан», деди Путин ўшанда.

МДҲ таркибига қуйидагилар киради: Ўзбекистон, Озарбайжон, Арманистон, Беларус, Қозоғистон, Қирғизистон, Молдова, Россия, Тожикистон ва Туркманистон.