Ўзбекистон Россия Федерацияси манфаатларидан қатъи назар, Озарбайжон билан ҳамкорликни кенгайтирмоқда

21-июн куни Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев Ўзбекистонга расмий ташриф билан бориб, мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашди. Учрашувда икки делегация ўртасида 20 га яқин ҳужжат, жумладан, стратегик шерикликни чуқурлаштириш ва ҳар томонлама ҳамкорликни кенгайтириш тўғрисидаги декларация имзоланди.

Президентнинг сафари кейинги ҳафталарда икки давлатнинг бошқа расмий вакилларининг ўзаро ташрифларини фаоллаштирди: Президент Алиев Бокуда Ўзбекистон Сенати раисини қабул қилди, ҳукуматга қарашли Ўзбекистон таҳлил марказлари Озарбайжон экспертлар ҳамжамияти, ташкилотлар раҳбарлари билан қатор учрашувлар ўтказди. икки давлатнинг миллий нефт компаниялари ўртасида маслаҳатлашувлар бўлиб ўтди, ҳар икки ташқи ишлар вазирлари телефон орқали суҳбатлашди.

АҚШнинг собиқ хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Збигнев Бжезински ўзининг машҳур «Катта шахмат тахтаси» китобида Озарбайжон, Украина ва Ўзбекистонни постсовет Евроосиёдаги Ғарб манфаатлари учун «геосиёсий жиҳатдан айниқса муҳим» деб таърифлаган.

“Украина аллақачон Ғарбнинг демократик дунёси тамойилларини белгилаб, курашга киришган, Озарбайжон ва Ўзбекистон эса ҳозирча Россия билан тўғридан-тўғри қарама-қаршиликдан қочган. Озарбайжон ва Ўзбекистон Москвага у қадар очиқ қаршилик кўрсатмаган бўлса-да, улар Украина ҳудудий яхлитлигини тан олишларини яна бир бор тасдиқладилар. Шундай қилиб, шарқдаги уруш нуқтаи назаридан Президент Алиевнинг Ўзбекистонга ташрифи бу ҳаракат ортидаги геосиёсий ҳисоб-китоблар ҳақида саволлар туғдиради.

Россия орқали транзит йуналишларининг узилиши муқобил транспорт йулакларининг, жумладан, Ўрта йулак деб ҳам аталадиган, келажакда 10 миллион метрик тонна ёки йилига 200 минг тонна юк ташиш имкониятига эга бўлган Транскаспий халқаро транспорт йулининг аҳамиятини оширди.

Йулак нафақат Кавказ ва Марказий Осиёни, балки кенгроқ миқёсда Европа ва Хитойни ҳам боғлаш учун мўлжалланган.

Сўнгги йигирма йил ичида Озарбайжон Грузия ва Туркия билан биргаликда Ўзбекистон фойдаланиши мумкин бўлган Боку-Тбилиси-Карс темир йули каби ишончли инфратузилмани қуриш орқали Кавказнинг салоҳиятини ошириш устида ишламоқда. Тошкент жанубга (Ўзбекистон-Афғонистон-Покистон) ва ғарбга (Ўзбекистон-Туркманистон-Озарбайжон-Грузия-Туркия) муқобил транзит йуналишларини фаол равишда ўрганмоқда.

Ўзбекистон ҳукумати расмийлари яқинда Озарбайжоннинг Каспий денгизи бўйидаги муҳим порти Алят имкониятларини синовдан ўтказди ва Озарбайжонни Арманистон орқали Нахичеван ва Туркия билан боғлайдиган, кўп муҳокама қилинаётган Зангезур йулагига қизиқиш билдирди.

Ўрта йулак одатда Қозоғистонга Туркия-Грузия-Озарбайжон уйналишининг давоми сифатида тушунилса-да, Тошкент муқобил йулни таклиф қилишга тайёр: Туркманистон ва Каспий денгизи орқали Кавказга уланиши мумкин бўлган Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йули. “Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон” темир йули қурилишининг аҳамияти шундаки, у қуриб битказилгандан сўнг Хитой ва Европа ўртасидаги энг қисқа йулга айланиб, барча иштирокчи давлатлар учун Ўрта йулакнинг стратегик аҳамиятига янги туртки бериши мумкин. Бундай ёндашув нафақат Евроосиёда мамлакатлар ўртасида яхши қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлайди, балки Россиянинг Марказий Осиё ва Кавказдаги таъсирини сезиларли даражада камайтиради.

Бундан ташқари, Боку ўзининг ташқи сиёсатида Туркия билан доимий ҳамкорлик қилади. Аслида Озарбайжон-Туркия иттифоқи Покистон, Грузия ва Туркманистон каби давлатлар ҳарбий, коммуникатсия ва энергетика масалалари бўйича алоҳида уч томонлама шартномалар тузиш учун қўшилган Бокунинг уч томонлама иттифоқлар стратегиясининг асоси бўлиб хизмат қилди.

“Озарбайжон Анқарани Кавказ ва Марказий Осиё оʻртасидаги муносабатларни Россиядан ҳимоя қилишга жалб қилиш учун Оʻзбекистон билан оʻхшаш уч томонлама форматдан фойдаланишдан манфаатдор боʻлиши мумкин”, деб ёзади Гʻарб сиёсий таҳлилчилари.

Озарбайжон Ўзбекистон билан икки томонлама ва эҳтимол уч томонлама алоқаларига сармоя киритар экан, Туркий Давлатлар Ташкилоти доирасида айрим имкониятлар яратилмоқда. Озарбайжон ҳам, Туркия ҳам анъанавий тарзда пантуркистик интеграция ташаббускори бўлиб келган бўлса-да, унинг кейинги муваффақияти Қозоғистон ва Ўзбекистоннинг фаолроқ иштирок этишига боғлиқ.

Озарбайжон ва Ўзбекистон, Ғарбнинг Евроосиёдаги манфаатлари учун “геосиёсий жиҳатдан алоҳида аҳамиятга эга” давлатлар, сўнгги пайтларда асосан савдо йуллари ташаббусларини кенгайтириш мақсадида алоқа ва маслаҳатлашувларни кучайтирдилар. Лекин бу ҳамкорлик Туркиянинг иштироки билан ҳарбий ва хавфсизлик соҳаларида ҳам кенгайиши мумкин, чунки Россиянинг агрессив сиёсати кучайиб бораверади. Москва бошчилигидаги Евроосиё тузилмаларидан ташқарида қолган Озарбайжон ва Ўзбекистон Туркия билан биргаликда постсовет ҳудудида Ғарб ва Россия билан тўқнаш келиш учун тобора муҳим давлатларга айланмоқда.